Хитой ҳукумати АҚШнинг Пекин Тайванга ҳарбий босим ўтказиётгани ҳақидаги даъволарини рад этди. Мамлакатнинг Тайван ишлари бўйича идораси вакили Чэн Бинхуа бундай баёнотларни "ғаразли ният" ва фактларни бузиб кўрсатиш деб атаб, Тайван масаласи Хитойнинг ички иши эканини таъкидлади.
Пекин Вашингтонни оролга қурол сотишни тўхтатишга ва Тайван масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди. Хитой томони "тинч йўл билан қайта бирлашиш"ни афзал кўришини билдирса-да, назоратни ўрнатиш учун куч ишлатишдан воз кечмаслигини яна бир бор эслатиб ўтди.
Айни пайтда Тайван мухолифати етакчиси Чэн Ли-вун Си Жинпин билан учрашувдан сўнг тинчлик йўлини танлаш мумкинлигини маълум қилди. Бироқ Пекин Тайван президенти Лай Циндэни "сепаратист" деб атаб, у билан музокара ўтказишдан бош тортмоқда.
Аввалроқ, АҚШнинг Тайвандаги де-факто элчиси Реймонд Грин Пекинни оролга нисбатан ҳарбий босимни тўхтатишга ва сайланган етакчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлашга чақирган эди. Унинг фикрича, Хитой барча сиёсий кучлар билан алоқаларни сақлаб қолиши муносабатлар барқарорлиги учун муҳим.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
Қозоғистонлик журналист Олжас Байбосин Англияга сафар чоғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашуви ҳақидаги тафсилотларни айтиб берди, деб хабар қилмоқда Sports.kz’га таяниб El Sport YouTube канали.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.