ЕЧЛ. «Атлетико» «Барселона»га ютқазган бўлса-да, ярим финалга чиқди (ВИДЕО)
«Атлетико» Чемпионлар лигаси 2025/26 йилги мавсуми чорак финалининг жавоб учрашувида ўз майдонида «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйин «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимда каталонияликлар сафида Ламин Ямаль ва Ферран Торрес гол уришди. Мадридликлардан эса Адемола Лукман ажралиб турди.
Иккинчи бўлимда Торреснинг иккинчи голи офсайд сабабли бекор қилинди. 80-дақиқада «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия майдондан четлатилди. Эътиборлиси, каталонияликлар «Атлетико»га қарши Чемпионлар лигасидаги дастлабки учрашувни ҳам камчилик бўлиб якунлашган эди.
Икки ўйин натижасига кўра (3:2, дастлабки ўйин — 2:0), «Атлетико» Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олди.
Турнир финали йўлида «Атлетико» «Спортинг» — «Арсенал» (биринчи ўйин — 0:1) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
«АТЛЕТИКО» — «БАРСЕЛОНА» — 1:2
(Биринчи ўйин — 2:0, умумий ҳисоб — 3:2)
Голлар: Ламин Ямаль 4’ (0:1), Ферран Торрес 24’ (0:2), Адемола Лукман 31’ (1:2).
«Атлетико»: Хуан Муссо, Клеман Лангле, Робин Ле Норман, Маттео Руджери, Науэль Молина, Коке (Жонни Кардозо, 89), Маркос Льоренте, Адемола Лукман (Алекс Баэна, 66), Жулиано Симеоне (Николас Гонсалес, 66), Антуан Гризманн (Александер Серлот, 76), Хулиан Альварес.
«Барселона»: Хуан Гарсия, Жерар Мартин, Эрик Гарсия, Жоау Канселу (Рональд Араухо, 89), Жюль Кунде, Гави (Френки де Йонг, 81), Педри, Дани Ольмо (Руни Барджи, 89), Фермин Лопес (Роберт Левандовски, 68), Ламин Ямаль, Ферран Торрес (Маркус Рэшфорд, 68).
Огоҳлантириш: Гави (69).
Четлатиш: Эрик Гарсия (79).
