ЕЧЛ: «ПСЖ» «Энфилд»да ишончли ғалабага эришиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди (ВИДЕО)
«ПСЖ» Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида сафарда «Ливерпуль» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида Усмон Дембеле дубль қайд этди. «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби 72-дақиқада ҳисобни очган бўлса, ўйин якунида парижликларнинг устунлигини мустаҳкамловчи иккинчи голни ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
«ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра зафар қучиб, Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олди. У ерда Луис Энрике шогирдлари «Реал» — «Бавария» (биринчи ўйин — 1:2) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
«ЛИВЕРПУЛЬ» — ПСЖ — 0:2
(Биринчи ўйин — 0:2, умумий ҳисоб — 0:4)
Голлар: Усмон Дембеле 72’ (0:1), Усмон Дембеле 90’ (0:2).
«Ливерпуль»: Георгий Мамардашвили, Милош Керкез, Виржил ван Дейк, Ибраима Конате, Жереми Фримпонг (Джо Гомес, 46, Рио Нгумоха, 67), Доминик Собослаи, Райан Гравенберх, Флориан Вирц, Алексис Макаллистер (Кёртис Джонс, 74), Уго Экитике (Муҳаммад Салоҳ, 31), Александр Исак (Коди Гакпо, 46).
ПСЖ: Матвей Сафонов, Нуну Мендеш (Люка Эрнандез, 38), Вильям Пачо, Маркиньос, Ашраф Ҳакимий, Уоррен Заир-Эмери (Лукас Бералдо, 82), Витинья, Жоау Невеш, Хвича Кварацхелия, Усмон Дембеле, Дезире Дуэ (Брэдли Барколя, 52).
Огоҳлантиришлар: Алексис Макаллистер (45), Ибраима Конате (85).
