Златан Ибраҳимович ўзининг рамзий терма жамоасига нега ўзини киритмагани сабабини айтди

Златан Ибраҳимович ўзининг рамзий терма жамоасига нега ўзини киритмагани сабабини айтди

Златан 12 март куни Қироллар лигаси (Kings League) жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати президентига айланган эди.

Ибраҳимович ушбу турнир учун мос келадиган рамзий терма жамоага кириши мумкин бўлган футболчиларни санади. Рўйхатдан 7 нафар футболчи жой олди: Жанлуижжи Буффон, Алессандро Неста, Тяго Сильва, Хави, Зинедин Зидан, Роналдиньо ва Роналдо.

Нега ўзини бу рўйхатга киритмагани ҳақидаги саволга у: “Мен бу жамоага кирмайман, мен шерман ва одамлар билан футбол ўйнамайман. Мураббий ва президент бўламан, қачонки, кимдир чарчаб қолса, унинг ўрнига майдонга тушишим мумкин”, — деб жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!