Зироатхон Мирзиёева Қўқонда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан учрашди

Зироатхон Мирзиёева Қўқонда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан учрашди

Хабарингиз биро, 12 сентябрь, пайшанба куни Қўқонда I Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлаган эди.

14 сентябрь, шанба куни Қўқон шаҳрида I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, барчани чин юракдан қутлаб, мамлакатга, ушбу анжуманга бўлган катта ҳурмат ва эътибори учун хорижий меҳмонларга ташаккур изҳор этди.

Шунингдек, тадбирда Президентнинг оила аъзолари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева тадбирдан олинган суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.

«Онам Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги ‘Нурли обод’ фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова Неъматовна билан», — дея расмга изоҳ қолдирган Саида Мирзиёева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!