“Менинг юртим” (MY5) телеканали мухбири Рухсора Ғафурова ўзгалар номига истеъмол кредити олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида тайёрлаган материали ортидан очилган маъмури иш тугатилди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Нима бўлган эди?
Журналист ўзгалар номига истеъмол кредити олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида материал тайёрлаган ва уни эфирга узатган. Суриштирув кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходими ҳақидаги суриштируви ортидан журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Журналистга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46−2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган ва тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилган эди.
Олий суд жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида иш ҳужжатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-303-1-моддалари талаблари бузилган ҳолда судга юборилгани аниқланган. Шу сабабли ушбу иш материали қайта расмийлаштириш учун Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга қайтарилган.
Туман ички ишлар бўлими ҳужжатлари судга қайта юборилган ва иш 2 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди биносида кўриб чиқилган.
“Рухсора Ғофурова билан боғлиқ ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 3-ИИБ XPБ профилактика инспектори томонидан 2025 йил 17 февраль куни жиноят ишини рад этиш ҳамда маъмурий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган ва иш ҳужжатлари суднинг иш юритувига келиб тушган. Туман суди томонидан 2025 йил 26 февраль куни ушбу иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрланиш) ҳамда 303−1-моддасига (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини қайтариш) асосан, камчиликларни бартараф этиш учун қайта расмийлаштиришга қайтарилган. Аммо профилактика инспектори томонидан зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилмасдан иш 2025 йил 2 апрель куни судга қайта юборилган”, дейилади суд қарорида.
Суд юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Рухсора Ғафуровага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси (маъмурий жазо қўлланиш муддатлари)да назарда тутилган маъмурий жазо қўллаш муддатлари ўтиб кетгани сабабли кодекснинг 271-моддаси 7-бандига асосан, тугатишни лозим, деб топган.
Эслатиб ўтамиз, аризачи тараф (собиқ банк ходими) судга Рухсора Ғафуровага нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида хат берган эди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.