Зиданни «ПСЖ»га олиб келиш масаласи билан шахсан Қатар амири шуғулланмоқда

Зиданни «ПСЖ»га олиб келиш масаласи билан шахсан Қатар амири шуғулланмоқда

Қатар амири Тамим бин Ҳамад ат-Тани «ПСЖ» бош мураббийлигида Зинедин Зиданни кўрмоқчи.

«RMC Sport»нинг ёзишича, у франциялик мураббий билан тўғридан тўғри алоқада бўлиб турибди.

Манбага кўра, қишда ҳам ат-Тани Зиданни клуб бош мураббийлигига таклиф қилган, аммо у Франция миллий жамоасини бошқариш истаги сабаб ушбу таклифга рози бўлмаган. Аммо энди Зидан парижликларнинг таклифини ўрганиб чиқишга рози бўлган.

Аввалроқ, яқин орада «ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ва клуб спорт директори Леонардо жамоани тарк этиши хабар қилинаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зиданнинг сўнгги иш жойи «Реал» бўлиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!