Зеленскийнинг идорасида ҳам коронавирус тарқалмоқда

Зеленскийнинг идорасида ҳам коронавирус тарқалмоқда

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг идорасида коронавируснинг тарқалиши қайд этилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб "Страна.ua" хабар бермоқда.

Таъкидланишича, коронавирус Давлат гвардиясида ҳам тарқалмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, вақтинча ишғол қилинган ҳудудларни реинтеграция қилиш бўйича вазир Aлексей Резников коронавирус билан касалланган. Шунингдек, Президентнинг маслаҳатчиси Руслан Демченконинг вирус юқтиргани ҳақида хабар берилган. Ушбу маълумот расман тасдиқланмаган.

Aввалроқ Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленскаянинг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозир у амбулатория шароитида даволанмоқда, у бошқа оила аъзоларидан ажратилган.

Украина раҳбари ва унинг болалари синовдан ўтди, натижалари манфий.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!