Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo ёниб кетди

Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 19:30 ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган “Метан” газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчи Ш.Ҳ. газ тўлдириб бўлгач улагич мосламасини узмасдан “Лабо” русумли, 01 267 BFA давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳаракатланганлиги оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo ёниб кетди

ИИВ ЙҲХББ

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo ёниб кетди

ИИВ ЙҲХББ

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан газ тўлдириш шохобчаларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!