Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)

Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.

Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

Давлатимиз раҳбари қабул бўлими, карантин зонаси, лаборатория ва муолажа хоналари, санитар-ювиниш жойларини синчиклаб кўздан кечирди.

Видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги шифокорлар билан мулоқот бўлди. Телемедицина бўйича комплекс тизим яратиш, туманлардан вилоят касалхоналарига, ундан республика марказларига боғланиш имкониятини йўлга қўйиш, шу билан бирга, тиббиёт ходимларини бу бўйича ўқитиб, тажриба алмашувни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

72 ўринли реанимация бўлимида ҳар бир койка сунъий ўпка вентиляцияси ва даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Бу бўлимни кардиология, неврология, педиатрия каби турли йўналишлар бўйича жиҳозлаш ҳам мумкин.

Жарроҳлик залларига ҳаво тепадан берилади ва ён томонлардан сўрилади. Натижада доимий стериллик таъминланади.

Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)

Президентимиз мазкур муассасада иш бошлайдиган тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

- Мана шундай янги шифо масканлари қуриб, хусусий тиббиётни ҳам ривожлантириб, рақобатли медицина яратяпмиз. Энди шунга муносиб замонавий врач ва ҳамширалар керак. Ўз устингизда тинимсиз ишлаб, жаҳондаги ютуқларни ўрганиб, халқимизга хизмат қилишингиз лозим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Лабораторияда вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга. Кўрпа-тўшак ва матолар ювилиб, бошқа буюмлар буғ  ёрдамида дезинфекция қилинади.

Шу ерда вилоят ва республика тиббиёт муассасалари қамрови ҳамда ҳамкорлиги ҳақида тақдимот ўтказилди.

- Кўп шифохоналар, диагностика марказлари тарқоқ жойлашган. Ташхис қўйиш ва даволаш сифати талабга жавоб бермайди. Маблағ эса сарфланиб ётибди. Давлатнинг бир сўми ҳам халқимизга нима манфаат беряпти, деган савол ҳар бир ишда мезон бўлиши керак, - деди Президент.

Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)Зангиотада қурилган махсус шифохонанинг афзалликлари нимада? (ФОТОЖАМЛАНМА)

 


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!