«Ювентус» ёши катта футболчилар билан хайрлашди. Улар кимлар?

«Ювентус» ёши катта футболчилар билан хайрлашди. Улар кимлар?

«Ювентус» клуби аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин ва немис яримҳимоячиси Сами Хедира билан шартномани бекор қилди.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, бош мураббийи Андреа Пирло ёши катта футболчиларнинг хизматига эҳтиёж сезмаяпти, шу туфайли клуб уларга эркин агент мақомини берди.

Ўтган мавсумда Игуаин жамоада 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширган, Хедира эса 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.

Энди «Ювентус» 32 ёшли Игуаин ва 33 ёшли Хедирага 2021 йилгача мўлжалланган шартномаси муддатидан олдин бекор қилингани сабабли компенсация тўлаб беришига тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!