Юртимизнинг тўрт ҳудудида яна 100га яқин бемор тузалди

Юртимизнинг  тўрт ҳудудида яна 100га яқин бемор тузалди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3482 нафар бемор соғайди. 

❗️Бухоро вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 504 нафарга етди.

❗️Бугунги кунда Самарқанд вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 400 нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Шунингдек, Қашқадарё вилоятида эса 74 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди. 

‼️Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 152 нафар бемор “COVID-19”дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5834 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!