Японияда кучли қор ёғиши кутилмоқда

Японияда кучли қор ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни Япониянинг аксарият ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Метеорологлар йўлларда ҳушёр бўлишни ва қор бўрони туфайли тирбандликлардан қочишни сўрамоқда, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Яқин икки кун ичида Япония денгизи ва Тинч океанига қараган ҳудудларда кучли шамол ва бўронлар бўлиши кутилмоқда. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, об-ҳавонинг ёмонлашишига атмосфера босимининг пастлиги сабаб бўлмоқда.

Сешанба куни у кучаяди ва Хоккайдо шимоли-шарқидаги Курил оролларига ва Япониянинг шарқий қисмига ўтади, бу эса ҳароратнинг энг паст даражага тушишига олиб келади.

Япониянинг марказий қисмидаги Хокурику минтақасида бир суткада 100 сантиметргача, Тохоку шимоли-шарқида 80 сантиметргача, Канто-Косин шарқида ва марказида, Ғарбий Кинки ва Чугоку вилоятларида 70 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда.

Метеорологлар, шунингдек, Япониянинг жануби-ғарбидаги Хокурику, Кинки, Чугоку, ғарбий Сикоку ороли ва Окинавада максимал шамол тезлиги соатига 82,8 км, Канто-Косин ҳудудида 72 км/соат бўлишини прогноз қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!