Япония бош вазири Путин билан учрашувдан нимани кутяпти?

Япония бош вазири Путин билан учрашувдан нимани кутяпти?

Япония Бош вазири Синдзо Абэ 26 май куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, Япония билан Россия ўртасида саккиз нуқтада олиб бориладиган ҳамкорлик режасини амалга ошириш ва мамлакатлар ўртасида тинчлик келишувини имзолашга эришиш учун музокаралар олиб боради. Бу ҳақда ТАSS” хабар бермоқда.

Абэнинг сўзларига кўра, у ушбу мақсадга эришиш йўлида ўз нуқтаи назарлари ила Путин билан келишувга эришмоқчи. Раҳбарлар икки давлат халқлари ўртасидаги япон-рус муносабатларининг аҳамиятини тинчлик шартномасининг тузилишида деб ҳисоблашмоқда.

Абэ 25-26 май кунлари Путиннинг таклифига биноан Россияга ташриф буюради ва Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг тадбирларида иштирок этади. 26 май куни эса Москвада Россия-Япония музокаралари бўлиб ўтади.

Manba: segodnya.ua     


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!