Янги Зеландия қирғоқларида хавфи зилзиладан кейин цунами эълон қилинди

Янги Зеландия қирғоқларида хавфи зилзиладан кейин цунами эълон қилинди

Американинг Тинч океанидаги цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш маркази (PTWS) Янги Зеландия соҳиллари яқинидаги 7,3 балли зилзиладан сўнг цунами хавфини эълон қилди.

«Зилзиланинг дастлабки параметрларига асосланиб айтиш мумкинки, зилзила эпицентридан 300 километр узоқликда жойлашган соҳилларда хавфли цунами тўлқинлари бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

Агентлик, шунингдек, барчани қирғоқни тарк этишга, баландроққа ёки қирғоқдан иложи борича узоқроққа кетишга чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!