Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаҳоннинг машҳур спорт коллекция бренди – Panini билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди. Тарихда илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси Panini'нинг жаҳон миқёсида машҳур стикер альбомидан жой олади.
Италиянинг Panini компанияси бугунги кунда спорт коллекциялари, нашриёт ва савдо карточкалари соҳасида дунё етакчиси ҳисобланади. Компания 1970 йилдан бери ФИФА билан биргаликда Жаҳон чемпионатига бағишлаб футбол ихлосмандлари учун серияли коллекциялар тақдим этиб келмоқда. Бугунги кунда Панини ФИФА, УЕФА, NBA, NFL ҳамда дунёнинг етакчи футбол ассоциациялари ва клублари билан фаолият олиб боради.
"Бу ҳамкорлик Ўзбекистон футболи имиджини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга. Panini расмий коллекциясидан жой олиш – юртимиз футболининг йиллар давомида босиб ўтган ривожланиш йўлига жуда мос эътирофдир. Бу бутун дунёга Ўзбек футболининг жаҳон миқёсида ўз ўрнини топиб бораётганлигини кўрсатади," — деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Миллий жамоамиз Panini билан фаолият олиб борадиган Марказий Осиёдаги биринчи жамоага айланади. Йиллар давомида бутун дунё футбол ишқибозлари томонидан севиб йиғилган Panini альбоми эндиликда терма жамоамиз ва миллатимиз руҳини акс эттиради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.