Туркия Республикасининг Биринчи хоними Эмине Эрдоған Фаластин болалари шодликка, эркинликка ва муносиб келажакка лойиқ эканлигини таъкидлади.
«Агар сиз Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуга Ғазодаги гуманитар инқирозга барҳам бериш бўйича қатъий чақирувингиз билан мактуб юборсангиз, бу жуда муҳим бўлар эди. Бугунги кунда дунё умумий уйғонишни бошдан кечираётган бир пайтда, Фаластинни тан олиш умумий иродага айланган бир вақтда, мен ишонаманки, Ғазо номидан билдириладиган чақирув ҳам фаластин халқи олдидаги тарихий масъулиятнинг ижроси бўлади, — деди у. — Биз бузилган тартибга қарши курашда овозларимизни ва кучларимизни бирлаштиришимиз керак».
Фаластинда содир бўлаётган воқеаларни геноциддан ҳам оғир деб баҳолаган Эмине Эрдоған бу ҳолатни танлаб олинганлар манфаати ва қулайлиги йўлида ҳамма нарса қадрсизланадиган, ўзбошимча халқаро тизимни мажбуран қабул қилдириш деб атади. У бу оғриқли ҳолатга қарши, болалар ҳаёти дунёда айрим жойларда бошқаларникига қараганда камроқ қадрланадиган бу бузуқ тизимга қарши овоз ва кучни бирлаштиришга чақирди.
Эмине Эрдоған халқаро ҳуқуқ нормалари ва умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилиш, умумий тамойиллар атрофида бирлашиш зарурлигини таъкидлади ва шундай деди:
«Фақат шундагина биз “кейинги авлодларнинг умидларини қўллаб-қувватлаш”имиз мумкин бўлади. Бугунги ваҳшийликлар олдида кун сайин кўпроқ умидсизликка тушаётган болаларга шодликни қайтариш ҳақида гапириш, дунё бўйлаб барқарор ва мустаҳкам тинчликни эҳтимол сифатида кўриш мумкин бўлади. Мен сизнинг мактубингизда ифодаланган туйғуларни она, аёл ва инсон сифатида чуқур ҳис қиламан ва Ғазо болалари учун — тинчлик ва осойишталикни орзу қилаётган болалар учун — умидни сақлаб қолишингизни тилайман. Биз йўқотган 18 885 нафар ғазолик чақалоқ ва бола, 335 марта ўққа тутилиб ўлдирилган 6 ёшли Ҳинд Режеп, бобоси юзидан ўпиб хайрлашган 3 ёшли Рим учун энди жуда кеч бўлди. Лекин тирик қолган 1 миллиондан ортиқ Ғазо боласи учун бизда ҳали ҳам умид бор. Вақти аллақачон келган эди».
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.