16 ёшли Адам Рейн ўз жонига қасд қилди. Ота-онаси унинг телефонини текшириб, ChatGPT билан бир неча кунлик ёзишмаларни топишди. У ерда сунъий интеллект-бот нафақат ўлим ҳақидаги суҳбатларни қўллаб-қувватлаган, балки ўз жонига қасд қилиш усулларини ҳам кўрсатиб бергани маълум бўлди.
Бундан ташқари, йигит ўз хонасида илгак осиб қўйиб, ота-онаси уни кўриб қолиб, уни тўхтатишини хоҳлаганида, ChatGPT уни бу фикридан қайтарган.
Адам, шунингдек, иккита васиятномага ўхшаш хайрлашув хати ёзган ва уларни ёзишда ҳам ботдан маслаҳат олган. Масалан, ChatGPT унга «Сен бошқалар учун яшашга мажбур эмасан» деган иборани ишлатишни таклиф қилган.
Ўлимида бир неча соат олдин ўсмир чат-ботга ўз жонига қасд қилиш режаси туширилган расмни юклаб, маслаҳат сўраган. ChatGPT уни таҳлил қилиб, режани янада «мукаммаллаштириш» бўйича таклифлар берган. Эрталаб эса ота-онаси унинг жасадини топишган.
Марҳумнинг қариндошлари OpenAI компаниясига қарши судга даъво киритишди. Бу иш компания тарихидаги энг шов-шувли суд жараёнларидан бирига айланиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.