Исроилнинг Ғазога берган зарбалари 24 соат ичида 20 фаластинликни ўлдирди
Тиббий манбалар ва гувоҳларнинг хабар беришича, пайшанба куни тонгдан бошлаб Исроил армияси Ғазо секторида амалга оширган ҳаво ва артиллерия ҳужумлари натижасида камида 20 фаластинлик ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, зарбалар анклавнинг шимолий, жанубий ва марказий ҳудудларига — турар-жой бинолари, қочқинлар лагерлари ҳамда аҳоли гуманитар ёрдам кутган жойларга қаратилган.
Ғазо жанубидаги Тел ал-Ҳеба маҳалласида кўчирилганлар яшайдиган чорраҳадаги чодирларга берилган зарба оқибатида 5 киши — уч бола ва бир аёл ҳалок бўлди. Ҳужумдан сўнг лагерда ёнғин чиқди.
Рафаҳ шаҳрида гуманитар ёрдам учун тўпланган аҳолига қарaта ўт очилиб, 3 киши ҳалок бўлди.
Нусайрат қочқинлар лагерда бир оиланинг чодиpига зарба берилиб, 7 киши ҳалок бўлди, уларнинг 4 нафари бола.
Сабра маҳалласида ҳаво ҳужуми натижасида бир уй вайрон бўлиб, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши вайроналар остида қолди.
Дириж маҳалласда турар-жой биносига берилган зарба бир нафар фаластинликнинг умрига зомин бўлди.
Дронлар эса Наср маҳалласининг Италия минораси атрофида кўчирилганлар яшайдиган чодирларни нишонга олди.
Ғазо шимолидаги Шайх Ридвон ҳудудида Исроил армияси бир вақтнинг ўзида артиллериядан ўқ узиб, портловчи моддалар билан тўлдирилган ҳарбий машиналар билан ҳужум қилди ва катта кўламли вайронагарчиликка сабаб бўлди.
Шунингдек, Дайр ал-Балах шарқидаги Кисуфим ҳудудида ёрдам кутиб тўпланган аҳолига отилган ўқ натижасида бир фаластинлик ҳалок бўлди.
