Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, рейд давомида жами 475 нафар хорижлик ушланган. Уларнинг асосий қисми Жанубий Корея фуқаролари бўлиб, ушбу рейд охирги 20 йил ичида энг йирик операция бўлган.
CNN телеканалига кўра, компания вакиллари қўлга олинганларнинг ҳеч бири Hyundai'нинг бевосита ходими эмаслигини таъкидлаган.
"Hyundai компанияси ўзи фаолият юритаётган барча бозорларда қонун ва тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилади. Бу меҳнатга қабул қилиш жараёнида ходимларни текшириш талаблари ва иммиграция қонунларига амал қилишни ҳам ўз ичига олади", дея баёнот берди компания.
Жанубий Корея ҳукумати эса бу операция чоғида, асосан, ўз фуқаролари нишонга олинганидан "жиддий хавотир ва афсус" билдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.