Ниагара шаршараси яқинида юз берган автобус ҳалокати туфайли бир неча киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди, деб хабар бермоқда BBC.
Нашрнинг хабар беришича, Ниагара шаршарасидан Нью-Йоркка сайёҳларни олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган. Ҳодиса оқибатида 5 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган. Автобусда жами 52 киши бўлган.
Нью-Йорк штати полицияси қурбонлар сони янада ошиши мумкинлигини билдирди.
Маҳаллий ҳокимият хабарига кўра, жароҳат олганларга таржимонлар ёрдам бермоқда, чунки жабрланганларнинг аксарияти Ҳиндистон, Хитой ва Филиппиндан келган сайёҳлар ҳисобланади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.