Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари 21 августга ўтар кечаси амалга оширган кенг кўламли ҳужум вақтида АҚШга тегишли компанияни нишонга олди.
«Мукачевода россияликлар Американинг электротехника ишлаб чиқарувчи заводини йўқ қилди. Бу ерда фақат маиший техника – масалан, қаҳвақайнатгичлар ишлаб чиқариларди. Ҳеч қандай ҳарбий буюм йўқ. Россияликлар қаерга ураётганини яхши билишган ва бу аниқ АҚШ инвестицияларига қаратилган зарба», – деди Зеленский.
Мукачеводаги Flex электроника заводига берилган зарба оқибатида кучли ёнғин келиб чиққан. Ҳужум натижасида 23 киши жароҳат олди, улардан 6 нафари шифохонага ётқизилган. Ҳодиса ортидан тахминан 2500 киши ишсиз қолди.
Закарпатский вилояти маъмурияти заводни стратегик аҳамиятга эга объект деб атади ва уни бошқа ҳудудга кўчириш имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Украина ҳукуматининг маълумотларига кўра, Россия бу ҳужумда жами 574 дрон ва 40 та ракета қўллаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.