Бу ҳақда америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск "Х" ижтимоий тармоғида ёзди.
Тадбиркор Шотландияда ўлганлар ва туғилганлар сони ҳақидаги статистик маълумотларни келтирган америкалик сенатор Майк Лининг хабарига шундай сўзлар билан жавоб қайтарди. Сенаторнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг январь-июль ойларида мамлакатда 26,3 минг киши туғилган, вафот этганлар сони эса 35,2 минг кишини ташкил қилган.
"Агар туғилиш даражаси ҳеч бўлмаганда янгиланиш даражасига қайтмаса, Европа йўқ бўлиб кетади", — деб ёзган Маск.
Franceinfo телеканали Франция Миллий Статистика Институти (INSEE) ҳисоботига таяниб, 23 июль куни Францияда йилига ўлим сони 1945 йилдан бери биринчи марта туғилганлар сонидан ошиб кетгани ҳақида хабар берди. Franceinfo хабарига кўра, салбий динамикани INSEE 2035 йилга режалаштирган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.