UNICEF вакили Тесс Инграм Ғазо шаҳрида очарчилик тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантириб, аҳоли фарзандлари учун озиқ-овқат топиш учун изтироб билан курашаётганини таъкидлади ва вазиятни “мутлақ фалокат” деб баҳолади.
Инграмнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг шарқий ва шимолий ҳудудларида шиддатли ҳужумлар давом этмоқда, аҳоли эса ғарбга — денгиз бўйига қочиб, вақтинчалик чодир ва бошпана қураётир. Шифохона директорлари ҳам сўнгги кунларда жароҳатлар билан келаётганлар сони кескин кўпайганини билдиришган.
“Агар ҳеч нима ўзгармаса, бир неча ҳафта ичида очлик шаҳар марказига ҳам тарқалиши мумкин. Мен учратган ота-оналар: ‘Озиқ-овқат қачон келади? Фарзандам шу вақтгача омон қоладими?’ деб йиғлашди. Бу ҳақиқий фалокат”, — деди.
Унинг таъкидлашича, 15–20 фоиз болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Бу кўрсаткич очарчилик чегарасидан юқори. Жорий йилнинг ўзида 110 дан зиёд бола очликдан вафот этган.
Инграм бу ҳолат сунъий равишда юзага келганини, уни олдини олиш мумкинлигини айтди. UNICEF фавқулодда ёрдам юборишга чақирди ва аҳоли эҳтиёжини қондириш учун ҳар куни юзлаб юк машиналари кириб бориши шартлигини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.