Яна бир ЙҲХ инспекторига қаршилик кўрсатилди

Яна бир ЙҲХ инспекторига қаршилик кўрсатилди
Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида ҳайдовчилар томонидан ЙҲХ ходимларига нисбатан асоссиз эътирозлар билдириш, қолаверса, инспекторларнинг хизмат вазифаларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
 
Жумладан, жорий йилнинг 14 ноябрь санасида Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси томонидан ўтказилган рейдда Бекобод шаҳрида 10 нафар, Юқоричирчиқ туманида 8 нафар ҳайдовчининг йўловчиларни лицензиясиз ташиётгани аниқланган. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уловлари жарима майдончасига жойлаштирилган.
 
Юқоричирчиқ туманида ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилмасдан, ходимларнинг хизмат фаолиятини давом эттиришга қаршилик кўрсатган. Оқибатда Юқоричирчиқ туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳайдовчи А.Х.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
 
Ўз ўрнида, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси йўловчиларни лицензиясиз ташиш қонунга хилоф эканлигини эслатиб ўтиб, ҳамкорликдаги қўшма рейдлар вилоят ҳудудида давом эттирилаётганини маълум қилади.​​
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!