Яна бир футболчи ижтимоий тармоқларда ирқий камситишларга учради

Яна бир футболчи ижтимоий тармоқларда ирқий камситишларга учради

«Арсенал» яримҳимоячиси Виллиан ижтимоий тармоқларда ирқий ҳақоратларга учради.

Бразилиялик 32 ёшли футболчи «Инстаграм»даги саҳифасига ўзига нисбатан ирқчилик руҳида ёзилган ҳақоратларнинг скриншотларини жойлаштириб: «Ўзгаришлар керак. Ирқчиликкар қарши кураш давом этмоқда…» деб ёзди.

Скриншотларда «Чангалзорга қайт, эй маймун», «Йўқол, маймун» каби ҳақоратлар бор эди.

Виллиан бу мавсумда АПЛда 18та баҳсда майдонга тушиб, 3та голга ассистентлик қилди. 

Маълумот учун, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда «МЮ» футболчилари Аксель Туанзебе, Маркус Рэшфорд, Антони Марсьяль, «Вест Бромвич» яримҳимоячиси Ромейн Сойерс, «Челси» ҳимоячилари Рис Жеймс ва Антонио Рюдигер ҳам ирқий камситишларга дуч келишганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!