Яманда мигрантлар марказида ёнғин. Қурбонлар бор

Яманда мигрантлар марказида ёнғин. Қурбонлар бор

Яман пойтахти Санода мигрантларни сақлаш марказида ёнғин келиб чиқиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича директори Кармела Годо Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, ёнғиннинг сабаби ҳозирча маълум эмас, қурбонлар сони эса ортиши мумкин. Ҳодисада 170 киши жароҳат олган ва улардан 90 нафарининг аҳволи оғир. 

Кармела Годо жароҳат олганларга Халқаро миграция ташкилоти шошилинч тиббий ёрдам кўрсатаётганини билдирди. “Ушбу ҳодиса мигрантлар охирги олти йилда Ямандаги инқироз натижасида тўқнаш келаётган хавфлардан биридир. Барча одамлар, хусусан, иммигрантлар ҳам ҳимоя ва хавфсизлик билан таъминланиши зарур”, – деди Халқаро миграция ташкилоти вакили. 

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан бери инсёнчи ҳусийлар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!