Яманда араб коалициясининг вертолёти қулади

Яманда араб коалициясининг вертолёти қулади

Араб коалициясининг вертолёти Яман жанубидаги Ал-Maxра провинциясида ҳалокатга учради, оқибатда учувчи ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Вертолётнинг ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Яман ва Уммон султонлиги чегарасида жойлашган Ал-Maxра провинцияси сўнгги вақтларда Яман президенти Абд Рабба Мансур Ходийни қўллаб-қувватлаётган Саудия Арабистони ва бошқа араб мамлакатлари ҳарбийлари ҳамда «Ансор Аллоҳ» шиалар ҳаракати ўртасидаги жанглар майдонига айланди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!