Яккабоғ туманидаги дала шийпони ер майдони сохта ҳужжатлар асосида сотилганлиги аниқланди

Яккабоғ туманидаги дала шийпони ер майдони сохта ҳужжатлар асосида сотилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Х. ва бошқалар тумандаги “Алақарға” қишлоғида жойлашган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонига эга бўлган дала шийпонини “С.Ҳ.” МЧЖнинг муҳри ва штампидан фойдаланиб, гўёки ушбу дала шийпони МЧЖга қарашли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу ҳужжатлар орқали Қарши шаҳридаги “И.К.” МЧЖда дала шийпони 4 млн сўмга бошқа фуқаро Ф.Н.га сотилганлиги ҳақида савдо баённомасини чиқаришга эришиб, дала шийпони Ф.Н.га бериб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!