Хушхабар: Ўзбекистонда яна 13 нафар бемор бутунлай соғайди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хушхабар: Ўзбекистонда яна 13 нафар бемор бутунлай соғайди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча давлатларига таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу хасталикдан тузалганларнинг сафи кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Жумладан, мамлакатимизда ҳам фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар навбатма-навбат дарддан фориғ бўлаётгани барчамизни қувонтирмоқда.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Жумладан, бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалишди. Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Коронавирус инфекцияси хасталигидан тузалган фуқароларимизнинг 1 нафари жорий йил 13 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса шу йил 18 март куни Москва Тошкент йўналишидаги рейс билан мамлакатимизга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлишган. Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 25 нафарга етди.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Табиийки, ушбу қувончли воқеа замирида фидойи ва малакали тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси бор. Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимига тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ ҳолда пандемия билан курашишдек катта масъулиятни зиммаларига олишди. Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар. 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!