Хоразмда ўқувчилар директор томонидан шоли майдонига ишлашга юборилгани айтилди

Хоразмда ўқувчилар директор томонидан шоли майдонига ишлашга юборилгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган видео тарқалди.

Хабарда Қўшкўпир тумани 19-сон мактаб ўқувчилари директор томонидан шоли экини экилган ер майдонига ишлаш учун юборилгани келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ушбу вазият ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Ўрганиш натижасида мактаб директори томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!