Хитойда заводда содир бўлган портлаш натижасида 17 киши жароҳатланди

Хитойда заводда содир бўлган портлаш натижасида 17 киши жароҳатланди

Хитойда заводда содир бўлган портлаш натижасида 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса Ляонин провинциясининг Фусинь шаҳридаги сув тозалаш иншоотида юз берган. Портлаш тўлқини яқин атрофда жойлашган бинолардаги ойналарни синдириб юборган.

17 киши енгил жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирда аниқланмоқда. Вайронагарчиликнинг аниқ ҳажми маълум эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!