Хитойда кучли зилзила содир бўлди

Хитойда кучли зилзила содир бўлди

Хитойнинг жануби-ғарбида Юннан провинциясида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда 2 январь, якшанба куни “Синхуа” агентлиги маълум қилди.

Хитой сейсмологик тармоқлар маркази маълумотларига кўра, зилзила Пекин вақти билан 15:02да содир бўлган ва 1,2 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Лицзян шаҳрига таъсир қилган.

Зилзила манбаи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Воқеа жойида маҳаллий ўт ўчириш бригадалари ва 60 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!