Хитойда кимё заводи портлади. Тўрт киши ҳалок бўлди

Хитойда кимё заводи портлади. Тўрт киши ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухториятидаги кимё заводида рўй берган портлашда тўрт киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси шанба куни.

Портлаш жума куни маҳаллий вақт билан тахминан 23.00да (Тошкент вақти билан 20.00) Aлашан провинциясидаги Баин Aобао саноат паркидаги Чжонггао кимё заводида содир бўлган.

Ёнғин 23.50да (Тошкент вақти билан 20.50) ўчирилди, барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, биттасининг аҳволи оғир, иккитаси енгил тан жароҳатлари олди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!