75 миллионлик пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилди

75 миллионлик пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилди



Қарши туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси туман адлия бўлимига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори бўйича «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг ўтказилган туман босқичи бўйича мактаби жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритгани, бунинг учун мактабга маҳаллий буджетдан тўланиши лозим бўлган белгиланган мукофот пуллари тўлаб берилмаганлиги сабабли қарор ижросини таъминлаб, мукофот пулларини тўланишида амалий ёрдам беришни сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Қарши туман адлия бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар таҳлилига кўра, жавобгар Қарши туман ҳокимлиги ва қўшимча жавобгар Қарши туман Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги «Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 562-сон Қарори талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Адлия аралашгач: Туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва туман Иқтисодиёт ва молия бўлими зиммасига даъвогар Қарши туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг буджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисоб варағига туман маҳаллий буджети ҳисобидан 75 млн. сўм миқдоридаги пул маблағини ўтказиб бериш мажбуриятини юклашни сўраб Қарши туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси қаноатлантирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!