Хитой автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда етакчилик қилмоқда

Хитой автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда етакчилик қилмоқда

Автомобилсозлик Хитой саноатининг энг муҳим секторларидан бири ҳисобланади. Мамлакат ЯИМининг ўртача 10 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади.

📊Сўнгги 10 йил ичида Хитой автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. 2022 йилда 27 млн автомобиль ишлаб чиқарилган (АҚШ –10,1 млн, Япония – 7,8 млн) бўлиб, жами автомобиль ишлаб чиқаришнинг 39 фоизи Хитой улушига тўғри келди.

♻Хитой электромобиль ва гибрид машиналарни ишлаб чиқариш ва сотишда ҳам етакчи ҳисобланади. 2022 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган электр ва гибрид двигателли автомобиллар ўнталигида Хитойнинг 7 та модели ҳам бор эди.

📈 2018-2022 йилларда Хитой ва Марказий Осиё автомобиль саноати маҳсулотларининг ташқи савдоси 3 баравар ошди, шундан ўртача 40,4 фоизи Ўзбекистон, 39,4 фоизи – Қозоғистон, 7 фоизи –Қирғизистон, 6,7 фоизи –Туркманистон ва 6,3 фоизи – Тожикистон ҳиссага тўғри келди.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!