Xiaomi компанияси ўз автомобилини тақдим этиши мумкин

Xiaomi компанияси ўз автомобилини тақдим этиши мумкин

Йўлтанламас ўзининг силуэти билан Suzuki Jimny ёки Mercedes G-Class’ни ёдга солади.

Мазкур тизерни ҳазил тариқасида қабул қилиш мумкин эди, бироқ бунга йўл қўймайдиган бир-иккита «жиҳатлар» бор. Биринчидан, гап қандайдир инсайдер ҳақида эмас, Xiaomi’нинг расмий саҳифаси ҳақида кетмоқда. Иккинчидан, сурат остидаги ёзув барчаси жиддийлигини кўрсатади: «Автомобиль яратиш? Биз жиддий!». Тизер эълон қилинганидан сўнг, ўчириб ташланган, бироқ бу унинг интернет тармоғида тарқалиб кетишининг олдини олмаган.

Таъкидлаш керакки, Xiaomi маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорлик қилиб келади. 2019 йилда Xiaopeng Motors компаниясига сармоя ҳам киритган эди. Қайд этилишича, Xiaopeng P7 электроседанини ҳозирда етказиб бериш бошланган бўлиб, у Tesla’нинг муқобили бўлиши кутилмоқда. Бироқ Xiaopeng P7 кузовининг силуэти мутлақо бошқача. Шу сабабли айнан қайси автомобиль ҳақида гап кетаётгани номаълум: автомобиль ўйинчоқ бўлиб чиқиши ҳам мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!