Xiaomi бир марта қувватланиш орқали бир йил ишлай оладиган планшетни тақдим этди

Xiaomi бир марта қувватланиш орқали бир йил ишлай оладиган планшетни тақдим этди

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, гаджет ўз синфига кирувчи қурилмаларга нисбатан оғирлиги ва корпусининг қалинлиги борасида катта кўрсаткичга эга эмас. Шунингдек, планшет бир марта қувватланиш орқали бир йил ишлай олади.

LCD Blackboard дисплейи суюқ кристаллар асосида яратилган бўлиб, ундан узоқ фойдаланиш ҳам кўз учун хавфсиз. Экран тегиниш кучини сезади, ёзувларни киритиш учун стилусдан ёки бошқа қулай воситалардан фойдаланиш мумкин.

Хитойда 20 дюймли LCD Blackboard версиясини 149 юанга (22 доллар) харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Apple компанияси LiDAR сенсорли учталик камера эга iPad Pro’ни тақдим этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!