Харрис ўз кампаниясини машаққатли деб атади

Харрис ўз кампаниясини машаққатли деб атади

Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис сайловолди кампаниясини машаққатли деб атади.

Бу ҳақда у Демократик партиянинг Чикагодаги миллий қурултойидаги чиқишидан сўнг тарафдорлари олдида шундай деди.

Харриснинг айтишича, президентлик пойгаси "чарчаган" ва "илҳомлантирувчи" бўлган. "Биз бу пойгадаги қора отлармиз", деди у келгуси ойлар "қийин ва оғир" бўлишини таъкидлади.

АҚШнинг амалдаги президенти, демократ Жо Байден 21 июль куни сайлов пойгаси якунланганини эълон қилди. 27 июнь куни Трамп билан теледебатдаги ҳалокатли чиқишидан сўнг Байденни пойгадан чиқишга чақиришлар демократлар орасида кескин ўса бошлади. Сайлов пойгасини тарк этгач, Байден Харрисни ўзининг вориси сифатида қўллаб-қувватлади. Чикагодаги қурултойда унинг номзоди ниҳоят демократлар томонидан маъқулланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!