Ханчжоу-2022. Шахмат. Йигитларда ғалаба, қизларимизда эса мағлубият

Ханчжоу-2022. Шахмат. Йигитларда ғалаба, қизларимизда эса мағлубият

Осиё Ўйинларида шахмат бўйича жамоамиз мусоақабада 3-тур ўйинлари ўтказилди. Бугун ҳар икки жамоамизга Вьетнам терма жамоалари рақиблик қилди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси рақибни 3-1 ҳисобида мағлуб этди. Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини ғалаба билан якунлаган бўлса, Нодирбек Абдусатторов ўйин давомида бир сипох устунлигига эга бўлишига қарамай, рақиб сурат устунлигига эришди ва ғалабага эришди. Натижада эркаклар ўртасидаги тўқнашувда Ўзбекистон ғалаба қозонди ва очколаримиз 5 тага етди.

Аёллар ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилишга яқин эди. Умида Омонова ғалаба қозониб, Нилуфар Ёқуббоева ва Маржона Маликова ютқазгач, вьетнамликлар 2-1 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Афруза Ҳамдамова эса ғалабага жуда яқин эди, аммо биргина ноаниқ юриш туфайли ўйин дуранг билан якунланди. Оқибатда 1,5 - 2,5 ҳисобида мағлуб бўлдик.

Эркаклар терма жамоамиз 4-турда кўп эҳтимол билан айни пайтда пешқадам бўлиб турган Эронга қарши дона суради. Қизларимизнинг рақиби эса кейинроқ аниқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!