«Жаннат оналар оёғи остида» фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди

«Жаннат оналар оёғи остида» фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгасининг мурожаатини кўриб чиқиш давомида Қирғизистон Республикаси ижодкорлари томонидан суратга олинган «Жаннат оналар оёғи остида» фильми ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан намойиш этилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларидан рухсатсиз, ноқонуний равишда фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Ҳурматли фуқаролар, агарда сизнинг муаллифлик ёки турдош ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида тегишли тартибда судга ёки Адлия вазирлигига мурожаат қилинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!