Мутахассис она сутининг мўжизавий хусусиятларини маълум қилди

A A A
Мутахассис она сутининг мўжизавий хусусиятларини маълум қилди

Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд.

🍼 Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа эканлиги белгилаб қўйилган.

👩🏻‍⚕️Она сути — ҳаётнинг биринчи йилидаги болалар учун энг идеал озуқа, — дейди Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева. — У ўзида витаминлар, гормонлар ва антителалар каби ҳаёт учун муҳим бўлган фойдали моддаларни керакли миқдорда жамлаган. Унинг ўрнини, ҳатто, энг сифатли ва қиммат сунъий озуқа маҳсулоти ҳам босолмайди.

👶 Ажабланарлиси, она сути куннинг вақтига ва боланинг ёшига қараб ўзгариб турадиган ноёб таркибга эга. Чақалоқ туғилганда оғиз сути бўлиб, у улғайгани сайин оқсиллар, ёғлар, углеводлар, иммун компонентлар ва антигеник таркиб ўзгариб боради. Ҳатто, оғиз сутини боланинг биринчи эмлаши деб ҳам аташ мумкин. Чунки у энг кўп миқдордаги антикорларни ўз ичига олади.

🩸Фақат она сутидагина боланинг тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган муҳим амино- ва ёғли кислоталар мавжуд. Бу неъмат гўдакда аллергик реакция ҳосил қилмайди. Ундаги зардоб оқсиллари эса кичкинтойнинг ҳужайраларига ўхшагани учун осонгина сўрилади ва қонга ўзгармаган ҳолда киради.

🦠 Қолаверса, бу озуқа кучли инфекцияга қарши хусусиятга эга. Айтиш лозимки, гўдак ҳаётининг биринчи йилида унинг иммунитети етук бўлмайди (у фақат 3 ёшда шаклланади). Шу боис, ҳар бир она эмизиш орқали ўз фарзандига керакли ҳимояни бера олади. Яъни, она сути ёзда ичак инфекциялари, қишда вирусли ва бактериал касалликлардан асрайди.

🫁 Бундан ташқари, бу бебаҳо неъмат билан озиқланиб, улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳолларда оғрийдилар.

🥡 Афсуски, айрим оналар қарши кўрсатма бўлмаса-да фарзандини кўкрак сути билан эмас, балки сунъий озиқлантириш орқали катта қилишни афзал кўради. Бу билан улар гўдакни касалликларга дучор қилиш хавфини оширади. Ҳатто, айрим олимлар сунъий озиқлантиришни бола учун “метаболик стресс” деб ҳам атайди. Бундай болалар кўпинча нафас олиш ва ичак инфекцияларига мойил бўлгани учун махсус тиббий назоратда бўлиши керак.

🧑🏻‍🍼Шунингдек, эмизиш она соғлиғи учун ҳам жуда муҳим. Жумладан, эмизиш пайтида улардан ажраладиган гормонлар бачадоннинг қисқаришига ёрдам бериб, қон йўқотилишини камайтиради. Бу эса камқонлик хавфини олдини олади.

🤦🏻‍♀️ Шу билан бирга, бундай аёллар туғилгандан кейин тезроқ тикланади. Эмизикли оналар деярли ҳеч қачон туғуруқдан кейинги депрессияни бошдан кечирмайдилар. Уларда кўкрак, тухумдонлар ва бачадон саратони ривожланиш хавфи сезиларли даражада паст бўлади.

‼️ Бир сўз билан айтганда она сути билан озиқлантириш у ва бола саломатлиги учун бирдек фойдали. Шу боис барча аёлларга фарзандини 6 ойгача истисносиз она сути билан боқишни тавсия қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

АҚШ дунё бозори Россия нефтига қарам эканини тан олди

Дмитриевнинг таъкидлашича, энергетика инқирози кучайиши ортидан, Европа Иттифоқининг бюрократик қисмининг қаршилик кўрсатишига қарамай, Россия энергия ресурсларига киритилган чекловлар юмшатилиши тобора муқаррар бўлиб бормоқда.

Эронга қарши уруш қандай тугайди?

АҚШнинг собиқ ҳарбий, разведка ходимидан учта сценарий

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Тошкентда йўл ўтказгич девори ўпирилиб тушди

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал пайдо бўлди

Инсталляция “Титаник” фильмидаги машҳур саҳнага ўхшатиб ишланган бўлиб, олтин рангга бўялган.