WikiStipendiya жамоаси Тошкент тиббиёт академиясида меҳмон бўлишади
Тошкент тиббиёт академияси — ўзига хос WikiClub'га эга камсонли таълим муассасалардан биридир. Академия талабалари WикиСтипендия марафони бошланганидан буён барча лойиҳаларда фаол.
Эндиликда эса янада кўпроқ ёшларни жалб қилиш, янги мавсумдан хабардор этиш мақсадида лойиҳа аъзолари томонидан мазкур таълим муассасасида WikiТарғибот тадбири ташкилланмоқда.
Ушбу тадбир 1 декабр соат 14:00 да ТТА қошидаги Академик лицей мажлислар залида бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).