АҚШ маъмурияти Эронга қарши ҳарбий операция мақсадларига эришилганига ишонади ва можарони тугатиш вақти келди деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Fox News телеканалида маълум қилди.
"Мен чин дилдан ишонаманки, биз мақсадларимизга эришилган ҳолатдамиз. Биз бунга чек қўйишни бошлашимиз мумкин", деди у.
Шу билан бирга, Вэнс можарони "муваффақиятли музокаралар" орқали тугатишни афзал кўришини таъкидлади. Бошловчининг Исломободда АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида нима нотўғри кетгани ҳақида сўраганида, Ванс "ҳамма нарса яхши ўтди" деб таъкидлади. "Биз катта ютуқларга эришдик", деди у.
Вице-президент шунингдек, Эроннинг ядро дастури масаласига ҳам тўхталди, унинг сўзларига кўра, бу Қўшма Штатлар учун ташвиш туғдиради: "Шунинг учун биз ушбу материал [бойитилган уран] мамлакатдан бутунлай олиб чиқилишини, токи у Қўшма Штатлар назорати остида бўлишини истаймиз... Эронликлар ядровий қуролга эга бўлишни ният қилмаганликларини айтишлари бошқа нарса. Бунинг содир бўлмаслигини таъминлаш механизмини яратишимиз бошқа нарса. Албатта, бунинг бир қисми уларнинг уранни бойитиш имкониятига эга эмаслигини таъминлашдир".
Эслатиб ўтамиз, Покистон воситачилигида Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида 11-12 апрель кунлари Исломободда бўлиб ўтди. Бир неча соат давом этган музокаралар келишувсиз якунланди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.