Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Рафаэл Варан 29 ёшида Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Ле Parisien нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси терма жамоадаги фаолиятини якунлаган.

Ҳимоячи терма жамоадаги ўйинлардан жисмоний ва руҳий босим ҳис қилган. Ундан ташқари Варан оиласига кўпроқ вақт ажратмоқчи. Шунингдек, ЖЧ—2022 финалидаги Аргентинага учралган мағлубият ҳам унга ўз таъсирини ўтказган.

Рафаэлнинг терма жамоани тарк этишининг яна бир сабабларидан бири — тиззасидан олган жароҳат.

Варан 2013 йилдан буён Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Терма жамоа сафида 93 та ўйин ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!