Исроилнинг энг йирик савдо шериги Европа Иттифоқи мамлакатга иқтисодий фойда келтирадиган келишувни кўриб чиқишни бошлади.
Европа Иттифоқи Исроил билан ҳамкорлик шартномасини кўриб чиқишни бошлади, бу эса мамлакатга савдо имтиёзлари беради. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат департаменти раҳбари Кая Каллас Брюсселдаги аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг маълум қилди.
Каллас Европа Иттифоқи давлатларининг аксарияти Голландиянинг келишувни қайта кўриб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганини тасдиқлади.
“Биз бу жараённи бошладик.“Исроил инсонпарварлик ёрдами йўлидаги тўсиқни олиб ташлаши керак”, деди у.
Журналистларнинг вақт оралиғи ҳақида сўрашганида, Каллас аниқ натижалар кейинроқ пайдо бўлишини, аммо иш бошланганини айтди. У инсонпарварлик юклари блокировкасини тезроқ олиб ташлаш ва Ғазодаги вазият яхшиланишига умид билдирди.
Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасидаги Ассоциация шартномаси 2000 йилда кучга кирди ва сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик учун асос яратди. Европа Иттифоқи Исроилнинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда.
Шартноманинг иккинчи моддасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унга кўра савдо имтиёзлари инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилишига боғлиқ. Голландия ташқи ишлар вазири Каспар Велдкамп Калласга йўллаган мактубида айнан шу қоидага ишора қилиб, Ғазо секторининг давом этаётган блокадаси халқаро гуманитар ҳуқуқни бузади ва Европа Иттифоқи билан савдо режимининг ҳуқуқий асосларини бузади, деб таъкидлайди.
Европа Иттифоқи бир неча бор Исроилни Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз киришини таъминлашга чақирган. Европа Иттифоқида блокада давом этаётган ва босим кучайиб бораётган бир пайтда, келишувни қайта кўриб чиқиш масаласи Брюсселнинг Исроил билан иқтисодий муносабатларини қайта кўриб чиқишдаги биринчи жиддий қадами бўлиши мумкин.
Британия аввалроқ Исроил билан эркин савдо бўйича музокараларни тўхтатиб, Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларга қарши санкциялар жорий қилган эди. Лондон Ғазо блокадаси бўйича Исроил элчисини ҳам чақириб, уни “шафқатсиз ва оқлаб бўлмайдиган” деб атади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.