ЎзМУда Латвия Таълим ва фан вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди

ЎзМУда Латвия Таълим ва фан вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди

Суҳбат давомида илмий-маърифий ҳамкорликлар Латвия университетлари билан ҳам йўлга қўйилиши борасида фикрлашиб олинди.

Бугун Латвия Республикаси ҳам ривожланган мамлакатлар қаторида туради. Бу давлатда фан ва технологиялар, таълим тизими тобора такомиллашиб бормоқда. Анча йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Латвия Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик изчил ривожланиб келаётир.

Шу муносабат билан мамлакатимизга ташриф буюрган жаноб Андис Гейжанс бошчилигидаги Латвия Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда қатор илмий муассасаларнинг мутасаддилари билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам учрашув бўлиб ўтди.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов латвиялик меҳмонларга аср тенгдоши бўлган Миллий университетимиз тарихи, илмий мактаблари, замонавий лабораториялари, сўнгги йилларда таълим ва ўқитиш тизимида эришилаётган ютуқлар, қатор хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликлар самаралари ҳақида маълумот берди.

Суҳбат давомида ана шундай илмий-маърифий ҳамкорликлар Латвия университетлари билан ҳам йўлга қўйилиши борасида фикрлашиб олинди. 
Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!