БРИКСнинг қайси давлатлари энг йирик олтин захираларига эга?
Жаҳон олтин захираларининг 20% дан ортиғи БРИКС мамлакатларига тўғри келади, улар орасида Россия ва Хитой етакчи. Бу ҳақда РИА Новости Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига таяниб хабар берди.
Шундай қилиб, 2024 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра олтин захираларининг жаҳон умумий ҳажми 29,03 минг тоннани ташкил этди.
Уларнинг 6,2 минг тоннаси ёки 21,4% улуши БРИКС мамлакатларига тўғри келди, Эрон ва Эфиопия бундан мустасно, улар ўз маълумотларини ошкор этмаган.
Энг кўп олтин захираси Россияга тегишли – 2,34 минг тонна. Бу бутун жаҳон заҳираларининг 8,1 фоизини ва БРИКС заҳираларининг 37,6 фоизини ташкил қилади. Хитойда бир оз камроқ - 2,26 минг тонна, у дунёда 7,8% ва ўнта мамлакат иттифоқида 36,4% ни эгаллади.
Дунё олтин захираларининг уч фоиздан камроғи БРИКСнингбошқа аъзолари – Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Бразилия, Миср, Жанубий Африка ва БАА улушларига тўғри келди.
Шундай қилиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида Ҳиндистон заҳиралари 840,76 тоннага (БРИКСдаги улуши - 13,5 фоиз), Саудия Арабистони - 323 тонна (5,2 фоиз), Бразилия - 129,7 тонна (2,1 фоиз), Миср - 126,57 тонна (2,03 фоиз), Жанубий Африка - 125,44 тонна (2,02%) ва БАА - 74,5 тонна (1,2%) га етди.
Шу билан бирга, дунёнинг барча мамлакатлари орасида АҚШ энг катта олтин заҳираларига эга - 8,1 минг тонна ёки бутун жаҳон заҳираларининг деярли учдан бир қисми. Кейинги ўринларда Германия – 3,35 минг тонна (11,6 фоиз), Италия – 2,45 минг тонна (8,5 фоиз) ва Франция – 2,44 минг тонна (8,4 фоиз) ва Россия етакчи бешликни якунлади.