АПЛ. «Ливерпуль» ўз уйида «Челси»ни мағлуб этди
Англия чемпионатининг 8-тури доирасида «Ливерпуль» ўз уйида «Челси»ни қабул қилди.
Баҳснинг 29-дақиқасида Кертис Жонсга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланди. Муҳаммад Салоҳ 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим бошида Николас Жексон мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.
Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Салоҳнинг узатмасидан кейин Кертис Жонс "Челси" дарвозасига ғалаба тўпини киритди.
"Ливерпуль" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 21 тага етказиб, пешқадамликни яна ўз қўлига олди. "Челси" эса 14 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.
Англия чемпионати, 8-тур
Ливерпуль – Челси 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 29, пенальти Салоҳ, 1:1 – 48 Жексон, 2:1 – 51 Жонс.
Ливерпуль – Келлехер, Робертсон, ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд (Гомес, 81), Жонс (Мак Аллистер, 81), Гравенберх, Гакпо (Диас, 66), Собослаи, Салоҳ, Диогу Жота (Нуньес, 30).
Челси – Санчес, Гюсто, Колуилл, Адарабиойо (Бадьяшиль, 53), Жеймс (Вейга, 53), Лавия (Фернандес, 53), Кайседо, Палмер, Санчо (Нету, 46), Мадуэке (Нкунку, 76), Жексон.
Огоҳлантиришлар: Адарабиойо (6), Слот (26), Жексон (28), Собослаи (45+8), Нуньес (69), Вейга (78), Конате (80), Мак Аллистер (90+2).