Ўзбекистонлик талабаларга Хитой университетларида таҳсил олиши учун стипендия тақдим этилади

Ўзбекистонлик талабаларга Хитой университетларида таҳсил олиши учун стипендия тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном вилояти ҳукумати раиси Эркин Тунияз Ўзбекистон фуқароларига Хитой олий таълим муассасаларида ўқиш учун стипендиялар тақдим этиш тўғрисида келишувни имзолади.

Томонлар олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, таълим, илмий тадқиқотлар, технология ва менежмент соҳасида тажриба алмашишни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ташрифлар ҳамда ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинувини амалга оширишга келишди.

Шунингдек, қўшма тадқиқот гуруҳларини яратиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳам келишувнинг узвий қисми бўлди.

Шартномага кўра, Хитой томони ҳар йили ноябрь ойининг охиригача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Хитойда таҳсил олиши мумкин бўлган олий ўқув юртлари рўйхатини, шунингдек, стипендия дастурлари шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эса Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном туманидаги университетларда ўқиш учун тавсия этилган талабалар рўйхатини тақдим этади.

Чет эл фуқаролари орасидан стипендия эгалари учун ўқиш муддати миллий таълим тизими талабларига мувофиқ қабул қилувчи томонидан белгиланади.

Хитойда ўқиш учун номзодлар маълум даражадаги хитой тилини билиши талаб этилади.

Зарур ҳолларда стипендияга тавсия этилган талабалар учун тил курслари ташкил қилиниши мумкинлиги ҳам инобатга олинган.

Бирламчи келишувга кўра, стипендиялар ўқиш, тўловлар ва турар жой, суғурта мукофотлари (шу жумладан, тиббий суғурта) ва яшаш харажатларининг бир қисмини қоплаши назарда тутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!